Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Буғдойдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, арпадан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, кишмишдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, хурмодан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади, асалдан тайёрлангани ҳам ароқ дейилади». Ибн Умардан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в.:


«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ароқдир ва ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир», деганлар. Демак, узумданми, буғдойданми, арпаданми, хурмоданми, қаҳваданми - нимадан тайёрланганлигидан қатъий назар, ҳар бир маст қилувчи ичимлик ароқ дейилади. Масалан, Ҳабашистонда қаҳвадан ароқ тайёрлайдилар. У Ҳабашистон императорларига хос ароқдир. Шунга кўра спирт ҳам, одеколон ҳам, вино ҳам ҳаромдир. Чунки Пайғамбар с.а.в.:


«كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ароқдир», деганлар. Демак, ароқнинг луғавий маъносидан ташқари шаръий маъноси ҳам бор. У Пайғамбар с.а.в.нинг ароқ хусусида айтган гапларидир. Шунга биноан, оятда ворид бўлган ароқ узум ёки бошқа нарсадан тайёрланганлигидан қатъий назар, ҳар бир маст қилувчи ичимликдир.


Ароқнинг ҳаром қилиниши маълум бир сабабга боғланмайди. Чунки худди ўлимтик каби бевосита унинг ўзи ҳаром қилинган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ {

„Сизларга ўлимтик ҳаром қилинди“.                               [5:3]
Бу оятда ўлимтик маълум бир сабабга кўра эмас, бевосита ўлимтик бўлгани учун ҳаром қилиняпти. Худди шу сингари Оллоҳ Таолонинг:

 

}إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ {

„... ароқ (мастқиладиганичкиликичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъниуларгасиғиниш) вачўплар (яъничўпларбиланфолбинликқилишлик)… ҳаромишдир“.          [5:91]


}فَهَلْ أَنْتُمْ مُنتَهُونَ {

„Энди тўхтарсизлар!“.                                                    [5:91]

 

52-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222